Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди — фото

© Хокимият Наманганской областиНаманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди
Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2024
Oбуна бўлиш
Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони ортди.
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди.
© Хокимият Наманганской области
В Намангане найдены редкий меч XI и XIV веков, бактрийские и китайские монеты, а также редкая книга, написанная Абу Насром Фараби. - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Хокимият Наманганской области
В Намангане найдены редкий меч XI и XIV веков, бактрийские и китайские монеты, а также редкая книга, написанная Абу Насром Фараби. - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Хокимият Наманганской области
В Намангане найдены редкий меч XI и XIV веков, бактрийские и китайские монеты, а также редкая книга, написанная Абу Насром Фараби. - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
“Абу Наср Форобий қаламига мансуб учта нодир китоб эса, илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид”, — дейилади хабарда.
Мутахассислар XI асрга оидлиги айтаётган қилич жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Айтилишича, дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.
© Хокимият Наманганской областиНаманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди
В Намангане найдены редкий меч XI и XIV веков, бактрийские и китайские монеты, а также редкая книга, написанная Абу Насром Фараби. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2024
Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди
Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.
Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.
© Хокимият Наманганской областиНаманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди
В Намангане найдены редкий меч XI и XIV веков, бактрийские и китайские монеты, а также редкая книга, написанная Абу Насром Фараби. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2024
Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб, XI ва XIV асрга оид қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари топилди

“Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 - Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф : сан / сан 参 - ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / гуанг 光- ёруғлик маъносини беради. Паст қисмидаги 1 иероглиф: юан / юан 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинг ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Guangxu 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган”, — дейди Шерали Қўлдошев.

Маълумот учун, Абу Наср Форобий Сирдарё қирғоғидаги Фороб — Ўтрор деган жойда туғилган. У 160 тадан ортиқ асар яратган. Унинг асарлари XII—XIII асрларда лотин, қадимий яҳудий, форс тилларига таржима қилинган. Форобий 949—950 йилларда Мисрда, сўнг Дамашқда яшаб, ўша ерда вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0