TOШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Археологлар Ахсикентда 2,3 метрлик зинапоя ва иккита ноёб ерости йўлларига дуч келишди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди. Айтилишича, барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан қурилган. Ахсикент экспедицияси раҳбарининг сўзларига кўра, объектнинг усти октябрь ойида ёпилиши керак. Ҳозирда музейлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат: Ахсикент тарихий ёдгорлигидан нималар топилдиМаълум қилинишича, тез орада 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида "National Geographic" ҳужжатли фильм суратга олади.
“Археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдилар. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди. Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12-поғонаси очилди. Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келдилар. Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак дастлабки топилган катта йўлга боғланади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан қурилган.
“Ҳозирда италянча дея таърифланган раковина, ерости ва полости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазувлар жараёнида топилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Ахсикент экспедицияси раҳбарининг сўзларига кўра, объектнинг усти октябрь ойида ёпилиши керак.
“Бу объектнинг устини октябрь ойида узил-кесил ёпишимиз керак. Агар қурувчилар бунга улгуришмаса, яна тупроқ ташлаб консервация қилишимизга тўғри келади. Объект ўта ноёб”, — дейди Ахсикент экспедицияси раҳбари, профессор Абдулҳамид Анорбоев.
Маълум қилинишича, тез орада 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида "National Geographic" ҳужжатли фильм суратга олади.