ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия армияси махсус ҳарбий операция зонасидаги иккита аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари қатъий хатти-ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятидаги Вишнёвое аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, “Марказ” гуруҳи Донецк халқ республикасидаги Крутой Ярни озод қилишга муваффақ бўлган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида душманнинг 128 та ҳудуддаги техника ва аскарлари тўпланган жойларига зарба берилган.