Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак — Песков

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишДмитрий Песков, архивное фото
Дмитрий Песков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2024
Oбуна бўлиш
Песков журналистнинг Сербия президенти Александр Вучичнинг Украинадаги можаро гўёки камида 10 йил давом этиши ва “корейс” сценарийси бўйича якунланиши ҳақидаги башоратига Кремль қандай қараши ҳақидаги саволига жавоб берди.
TOШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Песков журналистнинг Сербия президенти Александр Вучичнинг Украинадаги можаро гўёки камида 10 йил давом этиши ва “корейс” сценарийси бўйича якунланиши ҳақидаги башоратига Кремль қандай қараши ҳақидаги саволига жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, тажрибали сиёсатчилар Украина можароси бўйича ўз нуқтаи назарига эга бўлиши мумкин, Россия Федерацияси махсус ҳарбий операция ўз мақсадларига эришиш билан якунланиши кераклигидан келиб чиқади.
Песков: Ғарбнинг Украинадаги можарога аралашиш даражаси ошиб бормоқда
“Албатта, барча сиёсатчилар, тажрибали сиёсатчилар, билимдон сиёсатчилар Украина атрофидаги можаро бўйича ўз нуқтаи назарига эга бўлиши мумкин. Биз махсус ҳарбий операция барча белгиланган мақсадларга эришиш билан якунланиши кераклигидан келиб чиқамиз”, — деди Песков.
Небензя махсус ҳарбий операцияни якунлаш шартини айтди
Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Барча режалаштирилган мақсадларга эришилади” — Путин россияликларга мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0