Бахтиёр Саидов Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон тақши ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги иштирокини якунлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон тақши ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
“БМТ бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаноби Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг саломини етказдик ва Бош котиб жанобларига БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табрикладик. БМТ раҳбарияти ва тузилмаларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз”, — деб ёзади вазир ўзининг Telegram-каналида.
Шундай қилиб, вазир бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги иштирокини якунлади.
Бахтиёр Саидов БМТда нутқ сўзлади — Ўзбекистон қандай таклифларни илгари сурди?
Сессиянинг сўнгги кунларида Австрия, Ботсвана, Россия, Кувайт, Либерия, Того, Беларусь, Кипр, Финляндия, Никарагуа, Багама ороллари, Чехия, Бразилия, Хорватия, Озарбайжон, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Ҳиндистон, Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар натижасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Ўзбекистон ва Австрия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон ва Ботсвана ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике;
Ўзбекистон ва Либерия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике;
Ўзбекистон ва Того Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике;
Ўзбекистон ва Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике;
Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Икки томонлама маслаҳатлашувлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми.
Вазир шунингдек, БМТ Цивилизациялар алянси томонидан ташкил этилган “Маданиятлараро ва динлараро мулоқот орқали барқарор ривожланиш учун тинч ва инклюзив жамиятлар яратишга кўмаклашиш” мавзусидаги юқори даражадаги панел муҳокамаларида иштирок этди.
У Марказий Осиё ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг “C5+1” форматидаги учрашувида нутқ сўзлади ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистикани мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди