TOШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида хабар берди.
Состоялось всестороннее обсуждение актуальных тем нашего стратегического партнерства, а также подготовки к предстоящим мероприятиям высшего и высокого уровней.
© Baxtiyor Saidov
“Стратегик шериклигимизнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказдик. Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади”, - деб ёзади Саидов.
Қайд этилишича, учрашувда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Состоялось всестороннее обсуждение актуальных тем нашего стратегического партнерства, а также подготовки к предстоящим мероприятиям высшего и высокого уровней.
© Baxtiyor Saidov
Шунингдек, иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.