Бахтиёр Саидов БМТда нутқ сўзлади — Ўзбекистон қандай таклифларни илгари сурди?

Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади.
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Бахтиёр Саидов

“Биз дунёнинг кўп нуқталарида нотинчликлар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Иқлим ўзгариши, камбағаллик, технологик номутаносиблик каби долзарб муаммоларни ҳал қилишда барчани яқинроқ глобал ҳамкорликка чақирамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда фаол иштирок этиш бизнинг асосий устувор вазифаларимиз бўлиб қолади”, — деб ёзади вазир ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон қуйидагиларни таклиф қилди:
ривожланаётган давлатлар имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш;
барча учун хавфсиз, фойдаланиш мумкин бўлган рақамли технологиялар билан таъминлаш;
иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни, айниқса Марказий Осиёнинг заиф минтақаларида кучайтириш;
аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш;
терроризм ва коррупцияга қарши курашишда ҳаракатларимизни бирлаштириш;
Марказий Осиё ва ундан ташқарида транспорт коридорлари ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;
Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқаролари учун ўқув марказини Глобал ўқув марказига айлантириш.
Эслатиб ўтамиз, август ойида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилди.
Мирзиёев минтақадаги кўприк ўрнатувчи ташаббускор, тинчлик элчиси — Антониу Гутерриш