Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони 35 фоизга ошди — Нарбаева

IV Евроосиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлис очилиши маросимида Сенат раиси маъруза қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони 27 фоиздан 35 фоизга ошди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургдаги IV Евроосиё хотин-қизлар форумида маълум қилди.
Нарбаева Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатлари давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганини таъкидлади. Жумладан, мамлакатда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони ошгани, парламент фаолиятида эса 32 фоизга етгани, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келиши қайд этилди.
Санкт-Петербургдаги IV Евроосиё хотин-қизлар форуми
“Раҳбар лавозимларда ишлаётганлар 35 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда улар атиги 27 фоизни ташкил этган. Парламент аъзолари 32 фоиздан ортиқни ташкил этади, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келади”, — деди Нарбаева.
Танзила Нарбоева миллий қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам маълум қилди – бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган хотин-қизлар депутатлигига номзодлар сонининг минимал квотаси 40 фоизгача оширилган.
Санкт-Петербургдаги IV Евроосиё хотин-қизлар форуми
У амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси халқаро миқёсда эътироф этилаётганини таъкидлади. 2024 йилда Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва қонун” ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенглигига эришишда энг катта ютуқларга эришган бешта (190 та) давлат қаторига киритди.
Санкт-Петербургдаги IV Евроосиё хотин-қизлар форуми
Эслатиб ўтамиз, кеча Санкт-Петербургда IV Евроосиё аёллар форуми (ЕАФ) бошланди. Форум мазуси: “Аёллар ишонч ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори”. Тадбир 18-20 сентябрь кунлари кўплаб мамлакатлардан парламент депутатлари, ижро ҳокимияти органлари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, бизнес, илмий жамоатчилик, жамоат ташкилотлари ва хайрия лойиҳалари вакиллари, халқаро хотин-қизлар ҳаракатининг нуфузли арбобларини бирлаштиради.