Мирзиёев Туркия делегациясини қабул қилди

Минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмонлар Мирзиёевга Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдилар.
Ўзбекистон президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари Туркияга қилинган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы этой страны Ибрахима Калына.
Икки давлат вазирлари ва идоралари раҳбарлари ўтказган қўшма учрашувнинг самарали натижалари юқори баҳоланди. Қабул қилинган "йўл харитаси"га мувофиқ мунтазам ва тизимли алоқаларни давом эттириш, бундай музокаралар формати ва кун тартибини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы этой страны Ибрахима Калына.
Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама этилди. Хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы этой страны Ибрахима Калына.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазирини қабул қилди