https://sputniknews.uz/20240828/uzbekistan-prezident-turkey-madaniyat-turizm-45411237.html
Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазирини қабул қилди
Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазирини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда тегишли "йўл харитаси"ни тезроқ қабул қилиш таъкидланди. 28.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-28T18:34+0500
2024-08-28T18:34+0500
2024-08-28T18:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркия
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1c/45411074_0:104:1280:824_1920x0_80_0_0_ff2b664ea8bcb3813124cd4b2adcf876.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашув бошида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломини етказди.Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар, юк ташиш ҳажми, ишбилармонлик ва сайёҳлик сафарлари сони ортмоқда. Ҳар ҳафта 90 тадан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда.Жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.Тегишли "йўл харитаси"ни тезроқ қабул қилиш, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмларини ишга тушириш, миллий маданият ва кино кунларини ўтказиш, санъат, маданий меросни муҳофаза қилиш, туризм салоҳиятини юзага чиқариш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20240627/shavkat-mirziyoev-turkiye-mudofaa-44545904.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1c/45411074_77:0:1214:853_1920x0_80_0_0_c7166cf2e3a77db5aeee480bf2b8149c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, туркия, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, туркия, шавкат мирзиёев
Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазирини қабул қилди
Учрашувда тегишли "йўл харитаси"ни тезроқ қабул қилиш таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Учрашув бошида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломини етказди.
Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар, юк ташиш ҳажми, ишбилармонлик ва сайёҳлик сафарлари сони ортмоқда. Ҳар ҳафта 90 тадан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда.
Жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тегишли "йўл харитаси"ни тезроқ қабул қилиш, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмларини ишга тушириш, миллий маданият ва кино кунларини ўтказиш, санъат, маданий меросни муҳофаза қилиш, туризм салоҳиятини юзага чиқариш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.