Кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 89 та давлатдан жами 2500 нафар спортчи иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Остонада 8-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида медаллар ҳисоби бўйича 3-ўринни эгаллади. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Ўзбекистон жамоаси 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза – жами 34 та медалга эга бўлган.
Иккинчи ўринда — 18 олтин, 21 кумуш ва 25 бронза (64) билан Қирғизистон терма жамоаси.
Биринчи ўринни Қозоғистон эгаллади, унинг жамоаси 114 та медаль: 44 та олтин, 33 та кумуш ва 37 та бронза.
Всемирные игры кочевников: медальный зачет
Кучли бешликка Россия (жами 46 та медаль) ҳамда Туркия (жами 6 та медал) ҳам кирган.
V Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида 89 та давлатдан жами 2500 нафар спортчи иштирок этди. Улар спортнинг 21 тури бўйича беллашдилар.

Ўйинларнинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Мирзиёев иштирокидаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими қандай ўтди?