Мирзиёев иштирокидаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими қандай ўтди?
09:31 09.09.2024 (янгиланди: 10:17 09.09.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
Президент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Остона арена"да бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Татаристон раиси Рустам Минниханов ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
Президент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Мусобақада дунёнинг 90 тага яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз кураш, алиш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга, паҳлавонлар беллашуви каби йўналишларда куч синашади”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
Президент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
© Пресс-служба президента Узбекистана
Иштирокчиларга кўчманчи халқларнинг бой маданияти ва тарихи, анъана ва урф-одатларига бағишланган театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
Президент Узбекистана принял участие в церемонии открытия Всемирных игр кочевников
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маросимдан сўнг Ўзбекистон етакчиси Тошкентга жўнаб кетди.
Эслати ўтамиз, Ўзбекистонда 2026 йилда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистон брендидир. Улар биринчи марта 2014 йилда ўтказилган. 2016 ва 2018 йилларда улар Қирғизистонда ҳам бўлиб ўтган. 2022 йилда ўйинлар Туркияда бўлиб ўтган бўлса, бу йил Қозоғистонда ўтказилади. Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари лойиҳасининг асосий жиҳати спорт, маданий ва илмий дастурларнинг учлигидир. Бу компонентларнинг ўзаро алоқадорлиги миллий этник спорт турларини, умуман, кўчманчи маданиятни ҳар томонлама ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш имконини беради.
Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган ўйинларнинг спорт дастури доирасида 20 та беллашув ва 10 та кўргазмали спорт тури бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Бу шунчаки спорт мусобақаси эмас, балки 80 тадан ортиқ мамлакатларни бирлаштирган кўчманчи халқларнинг маданий меросига чуқур сингдиришдир.