Ўзбекистон Россияда ўтадиган “Кееда” халқаро театр фестивалида иштирок этади

Фестиваль 10-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Россияда ўтказиладиган “Кееда” халқаро театр фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда театр матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Россиянинг Элиста шаҳрида 10-15 сентябрь кунлари “Кееда” халқаро театр фестивали бўлиб ўтади.
“Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Россиянинг Элиста шаҳрида бўлиб ўтадиган “Кееда” халқаро театр фестивалида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб турибди”, — дея аниқлик киритди матбуот хизмати вакили.
В Калмыкии пройдет фестиваль спектаклей для детей "Кееда"
Фестиваль дастурига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Искандарованинг рус тилидаги “Муха-цокотуха” мюзикл спектакли намойиш этилади. Ролларда: Улуғбек Рустамов, Дилнавоз Аҳмедова, Шерзод Аҳмедов, Наргиза Рустамова, Феруз Худойбердиев, Дилнавоз Исматуллаева, Абдуллоҳ Исмоилов.
Фестивалда, шунингдек, Доғистон, Озарбайжон каби давлатлар ҳам ўз спектакллари билан иштирок этади.