ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Татьяна Каримова биринчи президент Ислом Каримовнинг хотирасини ёд этди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.
“Оллоҳ таолодан раҳматли Биринчи Президентимизнинг Ватан озодлиги, юрт тинчлиги, миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш ва эл фаровонлиги йўлидаги солиҳ амалларини қабул айлашини ва охиратларини обод қилишини сўраймиз. Жойингиз жаннатда бўлсин. Қалбимизда абадий яшайсиз...” - деб ёзган Каримова.
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди. Ўзбекистонда 2 сентябрь Биринчи Президентнинг хотира куни деб эълон қилинган.