Ислом Каримов: Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотираси қандай абадийлаштирилган?
Ислом Каримов: Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотираси қандай абадийлаштирилган?
Sputnik Ўзбекистон
Майдон ва кўчаларга, Тошкент аэропортигава пойтахтдаги нуфузли олий ўқув юртларидан бирига атоқли давлат ва сиёсат арбоби номи берилган, республикада ҳам... 30.01.2024, Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг биринчи президенти мамлакат давлат мустақиллигини эълон қилган республика раҳбари сифатида тарихда мангу қолади. Унинг бевосита раҳнамолигида мамлакатни мустақил ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди, беш тамойилга асосланган иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос модели, республиканинг Асосий қонуни ишлаб чиқилди.У Ўзбекистон давлат байроғи эскизини яратишда қатнашган. Ислом Каримов мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва қўллаб-қувватлашни кучайтиришга катта ҳисса қўшди.Ўзбекистонда ва хорижда Ислом Каримов хотирасига қандай ҳурмат бажо келтирилмоқда – Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.
Майдон ва кўчаларга, Тошкент аэропортигава пойтахтдаги нуфузли олий ўқув юртларидан бирига атоқли давлат ва сиёсат арбоби номи берилган, республикада ҳам, хорижда ҳам Ислом Каримов ҳайкаллари ўрнатилган.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти мамлакат давлат мустақиллигини эълон қилган республика раҳбари сифатида тарихда мангу қолади. Унинг бевосита раҳнамолигида мамлакатни мустақил ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди, беш тамойилга асосланган иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос модели, республиканинг Асосий қонуни ишлаб чиқилди.
У Ўзбекистон давлат байроғи эскизини яратишда қатнашган. Ислом Каримов мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва қўллаб-қувватлашни кучайтиришга катта ҳисса қўшди.
Ўзбекистонда ва хорижда Ислом Каримов хотирасига қандай ҳурмат бажо келтирилмоқда – Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.
Самарқанд шаҳри Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбараси. Мақбара 2018 йил 30 январда очилди. У Ўзбекистоннинг Биринчи президенти васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида бунёд этилган.
Асака автомобиль заводидаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси. Мазкур мажмуа 2017 йил 6 декабрда очилган. Ислом Каримов Ўзбекистон учун мутлақо янги бўлган соҳа – автомобилсозлик саноатига асос солган ва уни ривожлантириш ташаббусини ҳаётга татбиқ этган. Хусусан, Асака автомобиль заводига асос солинишида унинг ўзи бевосита иштирок этган.
Туркманободдаги Ислом Каримов шарафига ўрнатилган ёдгорлик. Шунингдек, Лебоп вилояти маъмурий марказининг асосий кўчаларидан бири ҳам Ислом Каримов номи билан аталган.
“Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожи” номли кўргазма-музей. 2017 йил 6 декабрь куни Асака автомобиль заводида доимий равишда фаолият юритадиган "Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожи" кўргазма-музей иш бошлаган.