Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Ўзбекистонда 2 сентябрь биринчи президентнинг хотира куни деб эълон қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва яна бир қатор расмий шахслар Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.
Биринчи президентнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди, Қуръон тиловат қилинди ва Ислом Каримовнинг хизматлари ёдга олинди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к монументу Каримова
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди. Ўзбекистонда 2 сентябрь биринчи президентнинг хотира куни деб эълон қилинган.
Татьяна Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди