Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритилмоқда — Лавров

Лавров: ҳозир аниқлик киритилмоқда ва бу ҳақда Америка раҳбарлари жуда яхши билишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия расмийлари ҳозир ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яман ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Америкаликлар учинчи жаҳон уруши ҳақидаги гапларни, худо асрасин, агар у рост бўлса, фақат Европага таъсир қилиши билан боғлашади. <...> Ва бу вазиятда <...> бизда ўз доктринамиз борлигини, шу жумладан, ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига эга эканлигини тушуниш жуда муҳим, айтмоқчи, ҳозир аниқлик киритилмоқда ва бу ҳақда Америка раҳбарлари жуда яхши билишади”, — деди Россия ташқи ишлар вазири.

Лавров АҚШнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги ядро қуроли хавфи ҳақида огоҳлантирди
Владимир Путин июнь ойи охирида Россия ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг тушунтиришича, тузатишлар ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имконияти ҳақидаги муҳокамалар фонида амалга оширилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар ишлаб чиқилмоқда, Ғарбдаги эксперт доираларида эса бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ деган фикрлар мавжуд.
Россия раҳбарининг бу баёнотидан кейин АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили РИА Новости агентлигига Вашингтон Москва билан Украина можаросига ҳавола қилмасдан ядровий хавф ва қурол назорати масалаларида гаплашишга очиқлигини айтди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, АҚШ нафақат ядровий хавфларни, балки Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома вориси бўладиган келишув форматини ҳам муҳокама қилишга тайёр.
Учинчи жаҳон уруши хавфи қандай — эксперт жавоби
АҚШда Трампнинг ядровий лойиҳаси бўйича хавотир билдирилди
Американинг атом ёлғонлари