https://sputniknews.uz/20240827/russia-yadro-qurol-foydalanish-doktrina-lavrov-45397438.html
Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритилмоқда — Лавров
Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритилмоқда — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Лавров: ҳозир аниқлик киритилмоқда ва бу ҳақда Америка раҳбарлари жуда яхши билишади. 27.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-27T19:18+0500
2024-08-27T19:18+0500
2024-08-27T19:18+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
ақш
ядро қуроли
ядросиз дунё
сергей лавров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/13/43513936_0:0:2988:1682_1920x0_80_0_0_3bdf196f4e92b9b0c092eeb82aa6e9ff.jpg
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия расмийлари ҳозир ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яман ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.Лавров АҚШнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги ядро қуроли хавфи ҳақида огоҳлантирдиВладимир Путин июнь ойи охирида Россия ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг тушунтиришича, тузатишлар ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имконияти ҳақидаги муҳокамалар фонида амалга оширилмоқда.Унинг сўзларига кўра, ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар ишлаб чиқилмоқда, Ғарбдаги эксперт доираларида эса бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ деган фикрлар мавжуд.Россия раҳбарининг бу баёнотидан кейин АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили РИА Новости агентлигига Вашингтон Москва билан Украина можаросига ҳавола қилмасдан ядровий хавф ва қурол назорати масалаларида гаплашишга очиқлигини айтди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, АҚШ нафақат ядровий хавфларни, балки Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома вориси бўладиган келишув форматини ҳам муҳокама қилишга тайёр.Учинчи жаҳон уруши хавфи қандай — эксперт жавобиАҚШда Трампнинг ядровий лойиҳаси бўйича хавотир билдирилди
https://sputniknews.uz/20240812/amerika-atom-yolgon-45140396.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/13/43513936_146:0:2877:2048_1920x0_80_0_0_9bcdadd6a70813754cbad494293ca5b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия, ақш, ядро қуроли, ядросиз дунё, сергей лавров
дунё янгиликлари, дунёда, россия, ақш, ядро қуроли, ядросиз дунё, сергей лавров
Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритилмоқда — Лавров
Лавров: ҳозир аниқлик киритилмоқда ва бу ҳақда Америка раҳбарлари жуда яхши билишади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Россия расмийлари ҳозир ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яман ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан ўтказилган матбуот анжуманида
маълум қилди. “Америкаликлар учинчи жаҳон уруши ҳақидаги гапларни, худо асрасин, агар у рост бўлса, фақат Европага таъсир қилиши билан боғлашади. <...> Ва бу вазиятда <...> бизда ўз доктринамиз борлигини, шу жумладан, ядро қуролидан фойдаланиш доктринасига эга эканлигини тушуниш жуда муҳим, айтмоқчи, ҳозир аниқлик киритилмоқда ва бу ҳақда Америка раҳбарлари жуда яхши билишади”, — деди Россия ташқи ишлар вазири.
Владимир Путин июнь ойи охирида Россия ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг тушунтиришича, тузатишлар ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имконияти ҳақидаги муҳокамалар фонида амалга оширилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар ишлаб чиқилмоқда, Ғарбдаги эксперт доираларида эса бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ деган фикрлар мавжуд.
Россия раҳбарининг бу баёнотидан кейин АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили РИА Новости агентлигига Вашингтон Москва билан Украина можаросига ҳавола қилмасдан ядровий хавф ва қурол назорати масалаларида гаплашишга очиқлигини айтди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, АҚШ нафақат ядровий хавфларни, балки Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома вориси бўладиган келишув форматини ҳам муҳокама қилишга тайёр.