Telegram жамоаси Дуров ҳибсга олинганидан кейин баёнот берди

Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Telegram жамоаси унинг "яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини" айтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Telegram мессенжери Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга (Digital Services Act, DSA) риоя қилади, бош директор Павел Дуровнинг “яширадиган ҳеч нарсаси йўқ”, дейилади мессенжер жамоаси баёнотида.

“Telegram бош директори Павел Дуров яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади. Платформа ёки унинг эгаси уни суиистеъмол қилиш учун жавобгар деб даъво қилиш бемаъниликдир", — дея таъкидланади баёнотда.

Telegram жамоаси, шунингдек, мессенжер Европа Иттифоқининг барча қонунларига риоя қилиши ва платформадаги модерация “саноат стандартларига жавоб бериши ва доимий равишда такомиллаштирилаётганини” қайд этган.
Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади
Қайд этилишича, бутун дунё бўйлаб қарийб миллиард киши мессенжердан алоқа воситаси ва муҳим ахборот манбаи сифатида фойдаланади. Жамоа Дуровнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият тезроқ ҳал қилинишини кутаётганини билдирди.
Павел Дуров Парижда ҳибсга олинди