Тошкентдан Москвага поезд қатнови йўлга қўйилди

Қатновлар жорий йилнинг 24 сентябридан йўлга қўйилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “Тошкент — Москва — Тошкент” йўналишида қатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қатновлар жорий йилнинг 24 сентябридан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилди. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:
505-сонли “Тошкент — Москва” йўналиши:
24 сентябрь;
2 октябрь;
10 октябрь;
26 октябрь;
2 ноябрь;
18 ноябрь;
26 ноябрь;
4 декабрь;
12 декабрь;
Тошкент 19:55 — Москва 23:12.
506-сонли “Москва — Тошкент” йўналиши:
28 сентябрь;
6 октябрь;
14 октябрь;
30 октябрь;
6 ноябрь;
22 ноябрь;
30 ноябрь;
8 декабрь;
Москва 5:40 — Тошкент 8:23.
Шунингдек, мазкур йўналишга йўловчилар чипталарни чегирма асосида харид қилишлари мумкин. Яъни рейс санасидан қанча кўп кун олдин чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқорироқ бўлади.
В Узбекистане запустили поезд по маршруту Ташкент – Москва – Ташкент
Тошкентдан Новосибирскка йўловчи поезд қатнови тикланди - ҳаракат жадвали