Тошкентдан Новосибирскка йўловчи поезд қатнови тикланди - ҳаракат жадвали

© Ўзбекистон темир йўллари“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2023
Oбуна бўлиш
Поезд таркиби 11 та вагон, шунингдек, 3 та купе, 7 та плацкарт ва 1 та ресторан вагондан иборат.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкент ва Новосибирск ўртасида поезд қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
Қайд этилишича, 2 февраль куни 369/370-сонли “Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлади.

“Ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди. Бугунги кунга келиб йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда йўналиш қайтадан тикланди”, - дейилади хабарда.

© Ўзбекистон темир йўллари“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
Поезд таркиби 11 та вагон, шунингдек, 3 та купе, 7 та плацкарт ва 1 та ресторан вагондан иборат.
© Ўзбекистон темир йўллари“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент-Новосибирск” 369-сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвали:
Февраль ойида 2, 10, 18, 26-кунлари;
Март ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31-кунлари;
Апрель ойида 4, 8, 12-кунлари;
Май ойида 6, 14, 31-кунлари;
Июнь ойида 4, 12, 20, 28-кунлари;
Июль ойида 6, 14, 22, 31-кунлари;
Август ойида 8, 16, 24-кунлари;
Сентябрь ойида 2, 6, 26-кунлари;
Октябрь ойида 12, 24, 28-кунлари;
Ноябрь ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30-кунлари;
Декабрь ойида 4-куни.
“Новосибирск-Тошкент” 370-сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвали:
Февраль ойида 5, 13, 21-кунлари;
Март ойида 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
Апрель ойида 3, 7, 11, 15-кунлари;
Май ойида 9, 17-кунлари;
Июнь ойида 3, 7, 15, 23-кунлари;
Июль ойида 1, 9, 17, 25-кунлари;
Август ойида 3, 11, 19, 27-кунлари;
Сентябрь ойида 5, 9, 29-кунлари;
Октябрь ойида 15, 27, 31-кунлари;
Ноябрь ойида 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
Декабрь ойида 3, 7-кунлари.
© Ўзбекистон темир йўллари“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2023
“Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд
Маълумот учун, поезд Тошкентдан соат 16:05 да жўнаб кетди, Новосибирскка соат 04:58 да етиб боради. Поезд қарийб 2 кун 13 соат йўл юради. Плацкарт вагондаги чипта нархи 1,7 миллион, купедаги эса 2,6 миллион сўмдан бошланади.
Новосибирскдан поезд соат 10:42 да жўнаб кетади ва соат 05:32 да Тошкентга етиб келади.
Янгиликлар лентаси
0