ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.
“20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади”, — деб ёзади президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.