Хитой Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуради

© Министерство энергетики республики УзбекистанВетроэлектростанция. Иллюстративное фото
Ветроэлектростанция. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2024
Oбуна бўлиш
Хитойнинг “SANY” компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси барпо этади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Хитойнинг компанияси Қорақалпоғистон республикасида шамол электр станциясини барпо этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “SANY” компанияси директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбо билан учрашувида маълум қилинди.
Учрашувда компаниянинг Қорақалпоғистон республикасида шамол электр станциясини барпо этиш, шамол турбиналарининг бутловчи қисмлари, қурилиш ва оғир юк техникасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш режалари қўллаб-қувватланди.
“Давлат раҳбари мутасаддиларга эришилган келишувлар амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилишга топшириқ берди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, компания шамол турбиналарини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи 10 та компания қаторига киради. Шамол энергетикаси қурилмаларини ишлаб чиқариш ва сотишга, шамол электр станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва бошқаришга ихтисослашган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда қуёш, шамол ва гибрид турдаги электр станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш бўйича умумий қуввати 6,3 гигаватт бўлган 28 та лойиҳа доирасида иш олиб борилмоқда. Шундан 2023 йилда хорижий инвесторлар билан биргаликда умумий қуввати 2,6 гигаваттлик 7 та лойиҳа доирасида дастлабки қувватлар ишга туширилди.
Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси қачон ишлай бошлайди?
Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бешта қуёш фотоэлектр станцияси, Навоий вилоятида шамол электр станцияси қувватлари тармоққа уланди. Бундан ташқари, айни пайтда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой каби мамлакатларнинг компаниялари билан ҳамкорликда “яшил” станциялар ва энергия сақлаш тизимларини барпо этиш бўйича 12 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
Обсуждены вопросы реализации инвестиционной политики и развития зеленой энергетики в новом году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2024
Инвестицияларни жалб қилиш ва энергетика тизимидаги режалар маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0