Хиросимага атом бомбасини ким ташлаган — Гутерреш ва Кисида фожиа сабабчиларини айтмади

Япония Бош вазири Хиросимага атом бомбасини айнан ким ташлаганини айтмади, БМТ Бош котиби эса АҚШ ҳақида гапирмасдан, Хиросима сабоқларини унутмасликка чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Япония бош вазири Фумио Кисида Хиросимадаги атом бомбаси қурбонларини ёдга олиш маросимида нутқ сўзлаб, шаҳарга АҚШ атом бомбасини ташлаганини айтмади, деб ёзмоқда РИА Новости.
“79 йил муқаддам шу куни атом бомбаси туфайли юз мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Шаҳар кулга айланди, одамларнинг орзулари ва бахтли келажаги олиб қўйилди. Омон қолганлар эса таърифлаб бўлмайдиган қийинчиликларга дуч келишди. Бош вазир сифатида мен ҳалок бўлганлар учун қайғураман ва ҳамон оқибатидан азоб чекаётганларга ҳамдардлик билдираман. 79 йил олдин Хиросима ва Нагасаки бошидан кечирган даҳшат ва азоб-уқубатлар такрорланмаслиги керак”, – деди Кисида, АҚШ Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлаганини тилга олмай.
Шу билан бирга, у “Япониянинг вазифаси атом қуролидан зарар кўрган ягона давлат сифатида “ядро қуролисиз дунё”га эришиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан иборатлигини таъкидлади.
Кисида портлаш ҳақида гапирганда АҚШни тилга олмаса-да, Россия ядро қуроли билан таҳдид қилаётганини айтиб, Россия ҳақида гапирди.
Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Х ижтимоий тармоғини фожиадан олинган тарих сабоқларини унутмасликка чақирди, лекин ўша тарихий воқеаларнинг айбдори – АҚШни тилга олмади.

“79 йил олдин ядровий қурол Хиросимани вайрон қилган эди. Аммо ядро қуроли ва улардан фойдаланиш таҳдиди фақат тарих китоблари билан чекланмайди”, — деб ёзади БМТ бош котиби.

Унинг қайд этишича, бундай қуроллар ҳақиқий хавф туғдиради.
"Биз 1945 йил 6 августдаги сабоқларни унутмаслигимиз керак", – деб қўшимча қилди Гутерриш.
Маълумот учун, Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган куни ўтказилади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилган.
Ердаги жаҳаннам: АҚШнинг Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши