1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб келди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.
75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.
Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.
Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар - 90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.
9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.
Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.