https://sputniknews.uz/20240806/bmt-yaponiya-xirosima-aqsh-45054158.html
Хиросимага атом бомбасини ким ташлаган — Гутерреш ва Кисида фожиа сабабчиларини айтмади
Хиросимага атом бомбасини ким ташлаган — Гутерреш ва Кисида фожиа сабабчиларини айтмади
Sputnik Ўзбекистон
Япония Бош вазири Хиросимага атом бомбасини айнан ким ташлаганини айтмади, БМТ Бош котиби эса АҚШ ҳақида гапирмасдан, Хиросима сабоқларини унутмасликка чақирди.
2024-08-06T13:35+0500
2024-08-06T13:35+0500
2024-08-06T13:35+0500
дунё янгиликлари
дунёда
япония
атом бомбаси
хиросима фожиаси
бмт
антониу гутерриш
фумио кисида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/06/14715000_0:694:2047:1845_1920x0_80_0_0_b85a825f329d01570738eaa4b3bca7e1.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Япония бош вазири Фумио Кисида Хиросимадаги атом бомбаси қурбонларини ёдга олиш маросимида нутқ сўзлаб, шаҳарга АҚШ атом бомбасини ташлаганини айтмади, деб ёзмоқда РИА Новости.Шу билан бирга, у “Япониянинг вазифаси атом қуролидан зарар кўрган ягона давлат сифатида “ядро қуролисиз дунё”га эришиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан иборатлигини таъкидлади.Кисида портлаш ҳақида гапирганда АҚШни тилга олмаса-да, Россия ядро қуроли билан таҳдид қилаётганини айтиб, Россия ҳақида гапирди.Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Х ижтимоий тармоғини фожиадан олинган тарих сабоқларини унутмасликка чақирди, лекин ўша тарихий воқеаларнинг айбдори – АҚШни тилга олмади.Унинг қайд этишича, бундай қуроллар ҳақиқий хавф туғдиради.Маълумот учун, Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган куни ўтказилади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилган.
https://sputniknews.uz/20200806/14715816.html
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/06/14715000_0:502:2047:2037_1920x0_80_0_0_80cbaa7ff3eeb64e267a5c070d8a163f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
япония бош вазири хиросима атом бомбаси абмт бош котиби ақш
япония бош вазири хиросима атом бомбаси абмт бош котиби ақш
Хиросимага атом бомбасини ким ташлаган — Гутерреш ва Кисида фожиа сабабчиларини айтмади
Япония Бош вазири Хиросимага атом бомбасини айнан ким ташлаганини айтмади, БМТ Бош котиби эса АҚШ ҳақида гапирмасдан, Хиросима сабоқларини унутмасликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Япония бош вазири Фумио Кисида Хиросимадаги атом бомбаси қурбонларини ёдга олиш маросимида нутқ сўзлаб, шаҳарга АҚШ атом бомбасини ташлаганини айтмади, деб ёзмоқда
РИА Новости. “79 йил муқаддам шу куни атом бомбаси туфайли юз мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Шаҳар кулга айланди, одамларнинг орзулари ва бахтли келажаги олиб қўйилди. Омон қолганлар эса таърифлаб бўлмайдиган қийинчиликларга дуч келишди. Бош вазир сифатида мен ҳалок бўлганлар учун қайғураман ва ҳамон оқибатидан азоб чекаётганларга ҳамдардлик билдираман. 79 йил олдин Хиросима ва Нагасаки бошидан кечирган даҳшат ва азоб-уқубатлар такрорланмаслиги керак”, – деди Кисида, АҚШ Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлаганини тилга олмай.
Шу билан бирга, у “Япониянинг вазифаси атом қуролидан зарар кўрган ягона давлат сифатида “ядро қуролисиз дунё”га эришиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан иборатлигини таъкидлади.
Кисида портлаш ҳақида гапирганда АҚШни тилга олмаса-да, Россия ядро қуроли билан таҳдид қилаётганини айтиб, Россия ҳақида гапирди.
Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Х ижтимоий тармоғини фожиадан олинган тарих сабоқларини унутмасликка чақирди, лекин ўша тарихий воқеаларнинг айбдори – АҚШни тилга олмади.
“79 йил олдин ядровий қурол Хиросимани вайрон қилган эди. Аммо ядро қуроли ва улардан фойдаланиш таҳдиди фақат тарих китоблари билан чекланмайди”, — деб ёзади БМТ бош котиби.
Унинг қайд этишича, бундай қуроллар ҳақиқий хавф туғдиради.
"Биз 1945 йил 6 августдаги сабоқларни унутмаслигимиз керак", – деб қўшимча қилди Гутерриш.
Маълумот учун, Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган куни ўтказилади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилган.