TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финалга йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада финалига йўлланма олди.
© НОК
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов иккинчи бор Олимпиада финалига йўлланма олди. Ярим финалда Кабо-Верде вакили Даниел де Пина билан жанг қилган боксчи рақибидан яққол устун эканини намойиш қилиб, финал масаласини ижобий ҳал қилди.
Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада финалига йўлланма олди.
© НОК
Шунингдек, бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Мулложонов ўз номини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари финалчилари қаторига қўшиб қўйди.
Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада финалига йўлланма олди.
© НОК
Ярим финалда тожикистонлик Давлат Болтаев билан жанг қилган боксчи ўзининг аниқ ва кучли зарбалари эвазига 9 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада финалига йўлланма олди.
© НОК
У финалда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилувчи кубалик боксчи Альфонсо Домингес билан бахс олиб боради.
Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада финалига йўлланма олди.
© НОК