Ўзбекистонлик боксчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этади — улар кимлар?

© AFP 2023 / YURI CORTEZБоксёр Хасанбой Дусматов празднует завоевание Узбекистаном первой золотой медали Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро 14 августа 2016 года.
Боксёр Хасанбой Дусматов празднует завоевание Узбекистаном первой золотой медали Олимпийских игр в Рио-де-Жанейро 14 августа 2016 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
Oбуна бўлиш
Бокс бўйича эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси 11 та вазнда йўлланмага эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпияда ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар якунланди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Якунларга кўра, Ўзбекистон бокс эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси 11 та вазнда йўлланмага эга чиқди.

“Бунда эркаклар терма жамоамиз жаҳонда биринчилардан бўлиб тўлиқ таркибда лицензияни нақд қилган бўлса, аёллар жамоамиз эса бугун Бангкокда бўлиб ўтган турнирдан сўнг тарихда илк бор 4 та вазнда Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди”, — дейилади хабарда.

Олимпияда ўйинларида қатнашадиган терма жамоа таркиби:
Эркаклар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов, -57 кг: Абдумалик Халоков, -63,5 кг: Руслан Абдуллаев, -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев, -80 кг: Тўрабек Хабибуллаев, -92 кг: Лазизбек Мулложонов, +92 кг: Баҳодир Жалолов.
Аёллар: -50 кг: Сабина Бобоқулова, -54 кг: Нигина Ўктамова, -57 кг: Ситора Турдибекова, -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари шу йилнинг 26 июлидан 11 августигача бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0