Бешта партия парламент сайловларида иштирок этиш учун имзо тўплашни бошлади

Сиёсий партия 40 минг сайловчининг кўпи билан 8 фоиз имзосини тўплаши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) сиёсий партияларнинг ваколатли вакилини рўйхатга олди, энди партиялар сайловларда иштирок этиш учун имзо тўплашни бошлайди.
Ваколатли вакилни рўйхатга олиш МСК томонидан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

“Унга кўра сиёсий партия юқори органининг раҳбари сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб 5 кунлик муддатда ўз ваколатли вакилини тайинлайди ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Шу боис, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар раҳбарлари ўз ваколатли вакилларини тайинлаб, уларни рўйхатдан ўтказиш учун илк бор “E-saylov” ахборот тизими орқали МСКга мурожаат қилди”, — дейилади МСК хабарида.

Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиш жараёнлари “E-saylov” ахборот тизими орқали амалга оширилди ҳамда ваколатли вакилларга мандатлар электрон шаклда берилди.
Энди ваколатли вакил партия сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этади.
Шунингдек, ваколатли вакилларга сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.
Зарегистрированы уполномоченные представители политических партий
"Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида 4 ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаган ҳолда депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин", — дейилади хабарда.
Битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия 40 минг сайловчининг кўпи билан саккиз фоиз имзосини тўплаши мумкин.
Парламент сайловларида қуйидаги партиялар иштирок этади:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;
Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
Ўзбекистон Экологик партияси.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Конституциянинг 128-моддаси ва Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, сайловлар шу йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар қандай ўтади?