ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Украина ҳарбийлари Россия кучларининг ҳужум бўлинмаларини қатъий ва мотивациялашган деб атади. Бу ҳақда "New York Times" газетаси ёзмоқда.
“Улар (Украина Қуролли кучлари аскарлари – таҳр.) Россия ҳужум бўлинмаларини қатъий ва мотивациялашган куч сифатида таърифлади”, — деб ёзади нашр.
Мақола муаллифига кўра, Украина Қуролли кучлари россиялик жангчиларга ДХРнинг Урожайное қишлоғида таслим бўлганидан кейин шундай тавсиф берган.
Қайд этилишича, июль ойида Россия армияси томонидан Урожайное қишлоғи қўлга киритилганидан сўнг украиналик ҳарбий хизматчилар "октябрь, ноябрь ва февраль ойларида Россиянинг учта кенг кўламли ҳужуми, шунингдек, минтақада уч ойлик шиддатли жангларнинг кучайишини ҳис қилганларини” билдиришган.