Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучлари Россия ҳужум бўлинмаларини қандай баҳолади?

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишБоевая работа артиллерии ВС РФ на Северском направлении
Боевая работа артиллерии ВС РФ на Северском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2024
Oбуна бўлиш
Старомайорское ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётган Украина армияси ҳарбийлари россиялик жангчиларнинг ҳаракатларини тасвирлаб беришди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Украина ҳарбийлари Россия кучларининг ҳужум бўлинмаларини қатъий ва мотивациялашган деб атади. Бу ҳақда "New York Times" газетаси ёзмоқда.
“Улар (Украина Қуролли кучлари аскарлари – таҳр.) Россия ҳужум бўлинмаларини қатъий ва мотивациялашган куч сифатида таърифлади”, — деб ёзади нашр.
Мақола муаллифига кўра, Украина Қуролли кучлари россиялик жангчиларга ДХРнинг Урожайное қишлоғида таслим бўлганидан кейин шундай тавсиф берган.
Қайд этилишича, июль ойида Россия армияси томонидан Урожайное қишлоғи қўлга киритилганидан сўнг украиналик ҳарбий хизматчилар "октябрь, ноябрь ва февраль ойларида Россиянинг учта кенг кўламли ҳужуми, шунингдек, минтақада уч ойлик шиддатли жангларнинг кучайишини ҳис қилганларини” билдиришган.
Танк M1 Abrams на полигоне в Форт-Ирвине, Калифорния - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия артиллериячилари яна бир "Abrams" танкини йўқ қилди
Янгиликлар лентаси
0