Олимпия ўйинлари: Баҳодир Жалолов иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади

Жалолов 2 август куни ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Баҳодир Жалолов иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Дастлабки саралашда норвегиялик Омар Шиха билан жанг қилган Жалолов ишончли ғалаба билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Баходир Жалолов успешно прошёл первый бой
“Илк саралашни муваффақиятли ўтказган боксчимиз Баҳодир Жалолов ажойиб спорт формасида эканлигини яна бир бор намоён этди”, — дейилади хабарда.
Баходир Жалолов успешно прошёл первый бой
Ўзбекистонлик боксчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этади — улар кимлар?
Жалолов 2 август куни ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.