TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил август ойи бошида Қозоғистонга ташриф буюради.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, ташриф доирасида 7 август куни Остона шаҳрида “Қозоғистон-Ўзбекистон” бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йил 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлганди. Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этганди.