TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди, дея хабар берди Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрган Ўзбекистон президентини аеэропортда бош вазир Олжас Бектенов кутиб олди. Маълумот учун, Ўзбекистон ШҲТга 2001 йилдадан бери аъзо ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4,5 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 4 ойи давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,2 миллиард долларга етди. Республикамизнинг Марказий Осиёдаги умумий савдо айланмасининг қарийб 57 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этади. Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади. Саммитда ташкилотга аъзо давлатлар, шунингдек, ШҲТдаги ҳамкор ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Бу галги саммит бошқаларидан ташкилотга янги иштирокчи – Беларусь Республикаси келиши билан ажралиб туради. Александр Лукашенко ташкилотга аъзо бўлиш истагини икки йил аввал маълум қилган ва Остонадаги саммит Беларусь учун янги мақомдаги биринчи саммит бўлади. Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, Остонадаги саммитда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади, мавжуд чақириқ ва таҳдидларга адекват ва ўз вақтида жавоб бериш ташаббуслари ишлаб чиқилади. Демак, 3-4 июль кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Аниқлик киритилишича, учрашув якунлари бўйича Остона декларацияси ва бошқа қўшма ҳужжатлар имзоланади. ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
Ўзбекистон етакчисини бош вазир Олжас Бектенов кутиб олди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Остонага келди, дея хабар берди Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрган Ўзбекистон президентини аеэропортда бош вазир Олжас Бектенов кутиб олди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ШҲТга 2001 йилдадан бери аъзо ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4,5 миллиард долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 4 ойи давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,2 миллиард долларга етди. Республикамизнинг Марказий Осиёдаги умумий савдо айланмасининг қарийб 57 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этади.
Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади.
Саммитда ташкилотга аъзо давлатлар, шунингдек, ШҲТдаги ҳамкор ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари иштирок этади. Бу галги саммит бошқаларидан ташкилотга янги иштирокчи – Беларусь Республикаси келиши билан ажралиб туради. Александр Лукашенко ташкилотга аъзо бўлиш истагини икки йил аввал маълум қилган ва Остонадаги саммит Беларусь учун янги мақомдаги биринчи саммит бўлади.
Қозоғистон етакчисининг сўзларига кўра, Остонадаги саммитда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади, мавжуд чақириқ ва таҳдидларга адекват ва ўз вақтида жавоб бериш ташаббуслари ишлаб чиқилади.
Демак, 3-4 июль кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади. Халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Аниқлик киритилишича, учрашув якунлари бўйича Остона декларацияси ва бошқа қўшма ҳужжатлар имзоланади.
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.