ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари “Искандер-М” ракетаси ёрдамида Краматорскда жойлашган УҚК 56-алоҳида мотоўқчилар бригадасининг ракета ва артиллерия қуроллари омборига ва зирҳли техника яширин сақланаётган саноат зонасига зарба берди.
“Зарбаси натижасида HIMARS кўп ракетали тизимнинг учириш қурилмаси, “Град” реактив ўт очиш тизимининг 5 та техника бирлиги, бешта танк ва 10 тагача турли зирҳли техника йўқ қилинди”, - дейилади ҳисоботда.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Украина Қуролли кучлари умумий ҳисобда 630 та самолёт, 278 та вертолёт, 28 644 та учувчисиз аппаратлар, 556 та зенит-ракета тизими, 16 684 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1390 та кўп ракетали тизимлар, 12 416та дала артиллерияси ва миномётлари, 24 086 дона махсус ҳарбий машиналардан маҳрум бўлди.