ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўз инаугурациясигача ҳам Украинадаги можарони ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Мичигандаги чиқишида айтди.
“Овал офисни эгаллашимдан олдин ҳам, биз президентлик сайловларида ғалаба қозонганимиздан кўп ўтмай, мен Россия ва Украина ўртасидаги бу даҳшатли урушни ҳал қиламан. Мен шундай баёнот бера оладиган ягона одамман: мен учинчи жаҳон урушининг олдини оламан”, - деди у.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари 27 июнь куни бўлиб ўтган сайловолди дебатлари чоғида 2025 йил 20 январда президентлик қасамёдини қабул қилишдан олдин ҳам можарони ҳал қилишга ваъда берган эди.