Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш муддатини айтди

© AP Photo / Alex BrandonТрамп прибыл на суд в Вашингтоне.
Трамп прибыл на суд в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2024
Oбуна бўлиш
Трамп инаугурациядан олдин Украина можаросига барҳам беришга ваъда берди.
ТОШКЕНТ, 23 июнь — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Филадельфияда бўлиб ўтган митингда агар сайловда ғалаба қозонса, инаугурациядан олдин ҳам Украинадаги можарога чек қўйишини айтди. Унинг нутқи Times Now порталида эфирга узатилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Овал кабинетга кириб, президентлик сайловларида ғалаба қозонишимиздан олдин ҳам, мен Россия ва Украина ўртасидаги бу даҳшатли можарога чек қўяман", — деб ваъда берди сиёсатчи.
Трамп аввалроқ сайловда ғалаба қозонса, Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни атиги 24 соат ичида ҳал қила олишини бир неча бор айтган эди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу сўзларни изоҳлар экан, муаммо бундай оддий ечим учун жуда мураккаб эканлигини таъкидлади.
Ўтган йили Владимир Путиннинг ўзи Трампнинг “бир неча кун ичида долзарб муаммоларни, жумладан, Украина инқирозини ҳал қилишга” тайёрлигини ижобий баҳолаган эди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, “бу бизни хурсанд қилмай қолмайди, бу яхши”. Шу билан бирга, у АҚШдаги сайловларнинг ҳар қандай натижаси АҚШ-Россия муносабатларига таъсир этишига шубҳа билдирди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрга белгиланган. Трампнинг асосий рақиби ҳозирги давлат раҳбари Жо Байден бўлади. Президент инаугурацияси маросими 2025 йил 20 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0