TOШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Россиянинг Челябинск вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Сафар давомида Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида музокаралар уюштирилди. Унда томонлар саноат, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Межрегиональные связи Сурхандарьинской и Челябинской областей активизируются
© ИА "Дунё"
Иван Куцевляк Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг ўзаро ишончли стратегик мулоқотлари туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар барқарорликни намоён этиб, фаол ривожланаётганини таъкидлади. Челябинск вилояти Россиянинг барча ҳудудлари орасида Ўзбекистонга хомашё ва энергия ресурслар бўлмаган маҳсулотлар экспорт ҳажми бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринда туриши қайд этилди.
Бундан ташқари, Сурхондарё ва Челябинск вилоятлари тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар якунида, тадбиркорлар икки томонлама савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришдилар.