https://sputniknews.uz/20240716/surxondaryo-chelyabinsk-hamkorlik-44820898.html
Сурхондарё ва Челябинск ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Сурхондарё ва Челябинск ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё ва Челябинск ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
2024-07-16T12:43+0500
2024-07-16T12:43+0500
2024-07-16T12:43+0500
ўзбекистон - россия
сурхондарё
челябинск вилояти
ҳамкорлик
музокаралар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31804558_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_0671fe97e60ba7ea312b73e80d575181.jpg
TOШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Россиянинг Челябинск вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Сафар давомида Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида музокаралар уюштирилди. Унда томонлар саноат, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Челябинск вилоятлари тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар якунида, тадбиркорлар икки томонлама савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришдилар.
https://sputniknews.uz/20240425/chelyabinsk-viloyati-ozbekiston-dost-munosabatlar-43604280.html
сурхондарё
челябинск вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31804558_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_bf87cdb324503543e9d6fa6113dcb2ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё ва челябинск ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
сурхондарё ва челябинск ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Сурхондарё ва Челябинск ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида музокаралар уюштирилди.
TOШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Россиянинг Челябинск вилоятида бўлди, деб
хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Сафар давомида Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўртасида музокаралар уюштирилди. Унда томонлар саноат, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Иван Куцевляк Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг ўзаро ишончли стратегик мулоқотлари туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар барқарорликни намоён этиб, фаол ривожланаётганини таъкидлади. Челябинск вилояти Россиянинг барча ҳудудлари орасида Ўзбекистонга хомашё ва энергия ресурслар бўлмаган маҳсулотлар экспорт ҳажми бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринда туриши қайд этилди.
Бундан ташқари, Сурхондарё ва Челябинск вилоятлари тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар якунида, тадбиркорлар икки томонлама савдо-сотиқни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришдилар.