https://sputniknews.uz/20240425/chelyabinsk-viloyati-ozbekiston-dost-munosabatlar-43604280.html
Челябинск вилояти ва Ўзбекистонни азалдан дўстона муносабатлар боғлаб туради — Кнауб
Челябинск вилояти ва Ўзбекистонни азалдан дўстона муносабатлар боғлаб туради — Кнауб
Sputnik Ўзбекистон
“Tashent City” қурилишда Челябинск вилоятининг металлургия маҳсулотлари ва минора кранларидан фойдаланилган. 25.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-25T16:12+0500
2024-04-25T16:12+0500
2024-04-25T16:48+0500
видео
россия
ўзбекистон
челябинск вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43604369_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_ab544d41dbf4db0ab5dd015722ca78e3.jpg
Челябинск вилояти ва Ўзбекистон Республикасини азалдан дўстона муносабатлар боғлаб туради. Бу ҳақда Челябинск вилояти саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Михаил Кнауб Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Унинг айтишича, учрашувлар турли кўринишда, жумладан, B2B ва ҳукумат органлари билан учрашувлар бўлди.Унинг қўшимча қилишича, Челябинск вилоятини стенд шаклида тақдим этиш жуда қулай. Шу билан бирга, яна бир яхши восита – Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритувчи, йил давомида ишлайдиган павильон ҳам бор. У 2022 йилдан бери тақдим этиб келинмоқда.Челябинск вилоятида мавжуд бўлган имкониятларни имкон қадар даражада намойиш этиш ва ўзаро ҳамкорлик учун бу ижобий алоқаларнинг максимал сонини топиш мақсадида ҳар 3 ойда ушбу павильондаги корхоналар янгилаб турилади.
ўзбекистон
челябинск вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43604369_215:0:1655:1080_1920x0_80_0_0_7445afd99d93fc3cb4e4e4af4397148e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, россия, ўзбекистон, челябинск вилояти, видео
видео, россия, ўзбекистон, челябинск вилояти, видео
Челябинск вилояти ва Ўзбекистонни азалдан дўстона муносабатлар боғлаб туради — Кнауб
16:12 25.04.2024 (янгиланди: 16:48 25.04.2024) Эксклюзив
“Tashent City” қурилишда Челябинск вилоятининг металлургия маҳсулотлари ва минора кранларидан фойдаланилган.
Челябинск вилояти ва Ўзбекистон Республикасини азалдан дўстона муносабатлар боғлаб туради. Бу ҳақда Челябинск вилояти саноат, янги технологиялар ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Михаил Кнауб Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
“Биз 4 йилдан бери “Иннопром”да қатнашиб келамиз. Бу сафар аниқ вазифалар билан келдик. Гарчи Челябинск вилоятида 8 мингдан ортиқ саноат корхоналари мавжуд бўлса-да, ҳозир стендда фақат 9 та корхона намойиш этилган. Бироқ шу 9 та корхона ҳам икки кун ичида 20 тадан ортиқ йиғилиш ўтказишни мақсад қилиб қўйган. Шу кунларда биз анча самарали ишладик, кўплаб келишувлар ва маълумотларга эга бўлдик”, — деди Михаил Кнауб.
Унинг айтишича, учрашувлар турли кўринишда, жумладан, B2B ва ҳукумат органлари билан учрашувлар бўлди.
“Маҳсулотимизни таклиф қилдик, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича бизга таклифлар ҳам бўлди. Кўргазмада иштирок этаётган иккита корхонамиз Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришга қизиқиш билдирди ва музокараларнни бошлаб юборди. Бизнинг Ўзбекистон билан амалга оширилган лойиҳамиз бор. Бу – “Tashent City”. Қурилишда металлургия маҳсулотларидан арматурамиз, минора кранларимиздан фойдаланишган”, — дея қайд этди у.
Унинг қўшимча қилишича, Челябинск вилоятини стенд шаклида тақдим этиш жуда қулай. Шу билан бирга, яна бир яхши восита – Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритувчи, йил давомида ишлайдиган павильон ҳам бор. У 2022 йилдан бери тақдим этиб келинмоқда.
Челябинск вилоятида мавжуд бўлган имкониятларни имкон қадар даражада намойиш этиш ва ўзаро ҳамкорлик учун бу ижобий алоқаларнинг максимал сонини топиш мақсадида ҳар 3 ойда ушбу павильондаги корхоналар янгилаб турилади.