Лазиз Кудратов Кавказ инвестиция форумида қандай масалаларни илгари сурди?

Форум Грозний шаҳрида бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Кеча, 15 июль куни, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Чеченистон Республикасига ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов 1-Кавказ инвестиция форумида иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Лазиз Кудратов “Катта Кавказ: денгиздан денгизгача” деб номланган пленар сессиясида маърузачи сифатида сўзга чиқди. У икки давлат раҳбарлари томонидан ўзаро савдо ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича қўйилган вазифани бажариш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Охирги 7 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ўсди ва 2023 йил якунига кўра қарийб 10 миллиард долларга етди.
Лазиз Кудратов принял участие в работе прошедшего в г.Грозный I-го Кавказского инвестиционного форума
Муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида саноат кооперациясини чуқурлаштириш учун янги қўшма саноат зоналарини ташкил этиш, қўшма молиялаштириш воситаларини шакллантириш, туризмни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳам белгиланди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ушбу ҳудудлараро ҳамкорлик платформаси имкониятларини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриши муҳимлиги таъкидланди.
Вазир Россия ҳудудлари ва Россия бизнеси вакилларини Ўзбекистонда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўзаро манфаатли янги лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишга чақирди.
Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишни жадаллаштирмоқчи