ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Грознийда Чеченистон ва Ўзбекистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди мамлакатнинг маҳаллий телеканали.
Томонлар икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилишди. Хусусан, Грознийда Ўзбекистон савдо уйининг очилишига алоҳида эътибор қаратилди.
“Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси ўринбосари – Чеченистон Республикаси иқтисодий ва ҳудудий ривожланиш вазири Рустам Шаптукаевнинг айтишича, яқин келажакда Грозний мерияси савдо уйи жойлашиши мумкин бўлган жойларни аниқлайди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ўз сўзида Чеченистон вакилларига миннатдорлик билдирди.