Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Чеченистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр — Қодиров

© POOL / Медиабанкка ўтишЧеченистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр — Қодиров
Чеченистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр — Қодиров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2024
Oбуна бўлиш
Қодиров Чеченистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Чеченистон Республикаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Бу ҳақда Россия делегацияси таркибида Ўзбекистонга келган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
“Чеченистон Республикаси минтақалараро даражада ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр. Бунинг учун бизда мавжуд меҳнат ресурслари, қулай географик жойлашув ва ривожланган транспорт инфратузилмаси мавжуд. Маданият, туризм, сармоявий фаолият, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини кўриб турибмиз. Ўтган йили Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистон маданият вазири билан учрашиб, маданият соҳасидаги ҳамкорлик шаклларини белгилаб олган эди”, — деди Қодиров.
У Ўзбекистон ҳудудлари билан бошқа соҳаларда ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлигига ишонч билдирди.
“Шубҳа йўқки, Ғарб ва Европанинг санкциялари ва тажовузкорлигига қарамай, Россия илғор ривожланиши ва бутун дунё билан алоқаларини мустаҳкамлашда давом этади”, — дея қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Ўзбекистон ва Россия минтақалари кенгашида қатнашиш учун Тошкентга келган эди. Уни аэропортда Отабек Умаров қарши олди. Абдулла Арипов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик стратегик характерга эга экани таъкидланди. Рамзан Қодиров чеченлар Ўзбекистонга нисбатан илиқ муносабатда эканини қайд этди.
Государственный визит президента Владимира Путина в Узбекистан. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Мирзиёев ва Путин Қўшма баёнотда нималар ҳақида келишиб олишди?
Янгиликлар лентаси
0