Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида вақтинчалик савдо битими қачон тузилиши маълум бўлди

Ҳужжат лойиҳаси, жумладан, чекланган турдаги товарлар учун божларни камайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишувлар рекорд муддатда тайёрланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Улан-Баторда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), унга аъзо давлатлар ва Мўғулистон ўртасида вақтинчалик савдо битимини тузиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичида томонлар уларнинг якунланганлигини эълон қилишди, дея хабар берди ЕИК матбуот хизамти.
Қайд этилганидек, бу ҳужжат лойиҳаси, жумладан, чекланган турдаги товарлар учун божларни камайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишувлар рекорд муддатда тайёрлангани туфайли мумкин бўлди.
Во время проходящего в Улан-Баторе первого раунда переговоров о заключении временного торгового соглашения между Евразийским экономическим союзом, его государствами-членами и Монголией стороны уже смогли констатировать их субстантивное завершение.

“ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида вақтинчалик савдо битимини тузиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш стратегик аҳамиятга эга, чунки бу маҳсулот экспортини ўзаро ошириш, савдони диверсификация қилиш ва бир-бирининг бозорларида товарларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун қўшимча рағбатларни яратади”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.

У, шунингдек, комиссия ЕОИИ ва Мўғулистоннинг глобал ва минтақавий қиймат занжирларига яқинроқ интеграциялашувини кутаётганини қўшимча қилди. Томонлар шартномани шу йил охиригача имзолаш истагини билдирди.

“ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида вақтинчалик савдо битимининг тузилиши яқин 2-3 йил ичида унинг экспортини 2-3 бараварга оширади. Биз Мўғулистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИ бозорларига, биринчи навбатда, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек, кашемир ва чарм каби енгил саноат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишиб олдик”, — деди Слепнёв.

Маълумот учун, Мўғулистон билан вақтинчалик савдо битимини тузиш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги қарор 2024 йил 8 майда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши томонидан қабул қилинган.
Ўзбекистон ва Мўғулистон муносабатларини ривожлантиришда ЕОИИ қандай роль ўйнайди?