TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Украина можароси 2024 йилнинг кузида Россиянинг ғалабаси билан якунланади. Бу ҳақда "Ахмат" махсус кучлари отряди қўмондони, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Апти Алаудинов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Ишончим комилки, бу йил, кузда биз махсус ҳарбий операцияни якунлаймиз", — деди у.
Алаудиновнинг қўшимча қилишича, бу ҳақда душман ҳам билади. Владимир Зеленский Украина ҳудудидан қочиб кетади, "Ахмат) қўмондони бунга амин.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат можарода ғалаба қозонишини айтганди.