Ғарб сўнгги украинга қадар жанг қилиш ниятида — Ушаков

© AP Photo / Leo CorreaУкраинские пожарные. Архивное фото
Украинские пожарные. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2024
Oбуна бўлиш
Юрий Ушаков: Швейцарияда Украинадаги можарони Россиясиз ҳал қилиб бўлмаслиги аниқ бўлди.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ғарб Москвани эшитгани йўқ ва Украина можаросини “сўнгги украингача” давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ушаков “Примаков ўқишлари” форумида сўзга чиқиб, Владимир Путиннинг тинчлик таклифлари “қуролли қарама-қаршиликка чек қўйиш ва уни сиёсий ва дипломатик каналга ўтказиш имкониятини очиб беради”, деб таъкидлади.
"Аммо Ғарб бизни эшитгани йўқ ва охирги украиналикка қадар курашмоқчи", — деди Ушаков.
Россия президенти Владимир Путиннинг тинчлик ташаббуслари Украинадаги жангларни зудлик билан тўхтатиш имкониятини беради.

“Биз томонимиздан столга вариант қўйилди, агар уни қабул қилишга тайёр бўлишса, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга имкон беради”, — дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, Швейцариядаги саммитнинг ягона натижаси бўлган Россиясиз Украина можаросини ҳал қилиб бўлмайди.
“Россиясиз можарони ҳал қилишнинг иложи йўқлигини англаш кучайиб бормоқда. Менимча, бу Бюргенштокдаги кўп реклама қилинган саммитнинг ягона натижасидир”, — деди Ушаков.
Янгиликлар лентаси
0