Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Қуролли кучлари Харковдаги Степовая Новоселовкани озод қилди

Мудофаа вазирлиги: Россия Қуролли кучлари Харков вилоятидаги Степовая Новоселовка қишлоғини озод қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россиянинг "Ғарбий" қўшинлари гуруҳи Харков вилоятидаги Степовая Новоселовкани озод қилди. Шунингдек, ДХР ва ЛХРдаги бешта Украина бригадаларининг тузилмаларини мағлуб этди, Киев 475 нафаргача аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ғарбий кучлар гуруҳи бўлинмалари муваффақиятли ҳаракатлар натижасида Харков вилоятидаги Степовая Новоселовка аҳоли пунктини озод қилди ва янада қулайроқ позицияларни эгаллади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, “Ғарб” бўлинмалари Украина Қуролли кучларининг 21, 44, 60, 66-механизациялашган бригадалари ҳамда Луганск Халқ Республикасининг Макеевка, Нововодяной, Невский ва Стелмаховка, шунингдек, Донецк Халқ Республикасининг Тернов туманларидаги тузилмаларини ҳам мағлуб этган.
“Украина Қуролли кучлари 475 нафар ҳарбий хизматчисини, АҚШда ишлаб чиқарилган М113 бронетранспортёрини ва тўртта пикапни йўқотди”, — дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, контрбатареяга қарши жанг пайтида Град кўп учирувчи ракета тизими жанговар машинаси, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита 155 мм М777 ва 152 мм “Мста-Б" гаубицалари, 122 мм "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия, 122 мм Д-30 гаубицаси ва Украина Қуролли кучларининг бешта дала ўқ-дорилар омбори шикастланган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ДХРдаги Раздоловкага қилинган ҳужум тафсилотлари маълум бўлди