TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Қирғизистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатларга меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бир қатор амалдаги меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон омбудсмани Жамиля Жаманбоевага таяниб хабар берди.
“Мигрантлар ҳуқуқларини таҳлил қилиш улар дуч келадиган асосий қийинчиликларни кўрсатади. Шу муносабат билан биз уларнинг аҳволини яхшилашга ёрдам берадиган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқдик”, — деди у Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғилишида.
Хусусан, унинг сўзларига кўра, Россиянинг ваколатли органларига чет эл фуқароларининг, шу жумладан, ЕОИИга аъзо давлатлардан Россия Федерацияси ҳудудига кириши тақиқланиши мумкин бўлган қонунбузарликлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларини кўриб чиқиш таклиф этилади.
Жаманбоевага кўра, тақиқнинг сабаблари баъзан мигрантлар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини майда бузганликлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, унинг фикрича, мигрантларнинг нафақат қабул қилувчи мамлакатда, балки уларнинг оила аъзоларига ҳам бепул тиббий ёрдам кўрсатиш керак.
Пенсия тўловлари масаласини ҳам ҳал қилиш керак, чунки кўплаб Қирғизистон фуқаролари (фуқароларнинг 11% дан ортиғи) мамлакатдан ташқарида (асосан ЕОИИ мамлакатларида) ишлашади ва иш жойида суғурта мукофотларини тўлашади, бу Қирғизистон томони учун катта муаммо.
Қирғизистон омбудсмани аввал эришилган икки томонлама ва халқаро келишувларга мувофиқ, “ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва уларни имтиҳонсиз алмаштириш қоидалари” бўйича ишларни фаоллаштиришни таклиф қилди.
“Бундан ташқари, биз мигрантларга мезбон давлат қонунчилигининг ўзига хос жиҳатлари, жумладан, замонавий технологиялар ёрдамида маълумотларни кенгайтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, — дея хулоса қилди Жаманбоева.