TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия ва КХДР ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома Жанубий Корея ёки учинчи давлатларга қарши қаратилмаган, бироқ огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
“(Бу – Таҳр.) Шартнома ярим орол ва бутун минтақа муаммоларини ҳарбий йўл билан ҳал қилишни кутаётган ёки режалаштираётган давлатлар учун ўзига хос огоҳлантиришдир”, — деди Руденко.
Унинг таъкидлашича, бу шартнома "Шимолий-Шарқий Осиё минтақасидаги шундоқ қийин вазиятга путур етказишни мақсад қилмаган".
Руденконинг сўзларига кўра, субрегиондаги кескинликнинг асосий манбаи Америка Қўшма Штатлари сиёсати бўлиб, улар Корея ярим оролидаги кескинликдан фойдаланиб, минтақада доимий равишда ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда.
“Ушбу сиёсатнинг асосий мақсади нафақат КХДР, балки Хитой ва Россияни жиловлашдир. Ва бу икки томонлама тўхтатиб туришнинг бир қисми сифатида америкаликлар ўзлари қўзғатаётган ҳозирги кескинликдан фойдаланиб, ўз базалари ва ракета тизимларини иттифоқчилари ҳудудига жойлаштиришмоқда”, — дея қўшимча қилди у.