Россия ва Пхеньян бутун дунёга ёлғиз эмасликларини кўрсатди — ОАВ

© POOL / Медиабанкка ўтишДружественный государственный визит президента Владимира Путина в КНДР
Дружественный государственный визит президента Владимира Путина в КНДР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2024
Oбуна бўлиш
Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи Россиянинг ёлғиз эмаслигини ва санкциялардан қўрқмаслигини кўрсатди.
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Москва ва Пхеньян Россия президенти Владимир Путиннинг КХДРга ташрифи чоғида бутун дунёга ёлғиз эмасликларини ва Ғарбнинг изоляция ва санкциялар қўллаш стратегиясидан қўрқмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда РИА Новости Хитойнинг "Global Times" давлат нашрига таяниб хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин бир кун аввал КХДРга давлат ташрифи билан бўлиб ўтган музокаралар натижасида томонлар кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисида шартнома тузишди.
Хитойлик ҳарбий экспертнинг сўзларига кўра, Москва Пхеньян билан алоқаларни ривожлантириш орқали АҚШ ва унинг иттифоқчиларига Россия узоқ давом этадиган можародан қўрқмаслигига ишора қилмоқда, чунки у ёлғиз эмас.
Шунингдек, унинг фикрича, Пхеньян ўз навбатида дунёга АҚШнинг Шимолий Кореяни яккалаб қўйиш ва санкциялар киритиш стратегияси барбод бўлиши ва бу давлат ҳам ёлғиз эмаслиги учун ҳарбий таҳдиддан қўрқмаслигини кўрсатмоқда.
Шарқий Хитой педагогика университетининг Россия тадқиқот маркази тадқиқотчиси Цуй Хэн "Global Times" газетасига берган интервьюсида Россия делегацияси аъзолари рўйхатидан келиб чиққан ҳолда, Москва ва Пхеньян ўртасидаги кейинги ҳамкорлик ҳарбий соҳа, табиий ресурслар, транспорт, соғлиқни сақлаш ва космик саноатга қаратилган бўлиши мумкинлигини айтди.
“Икки томон ҳам иқтисодий ривожланиш ва алоқаларни рағбатлантириш учун мувофиқлаштиришга эътибор қаратади”, — деди у.
Дружественный государственный визит президента Владимира Путина в КНДР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2024
Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди
Янгиликлар лентаси
0